15:08 / 23.02.2023
1 550

Товуқ сўйиб қон чиқариш ҳақида

Товуқ сўйиб қон чиқариш ҳақида

CАВОЛ: 

Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: 

Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.

Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.

Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият