19:18 / 25.02.2023
1 296

Интернетда Қўрғонтепа туман МТБ бошлиғининг беодоб ҳаракатлари акс этган видео тарқалди

Интернетда Қўрғонтепа туман МТБ бошлиғининг беодоб ҳаракатлари акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Қўрғонтепа тумани мактабгача таълим бўлими раҳбари Азизбек Якубовнинг хизмат хонасида оёқларини стол устига чиқариб ўтиргани акс этган видео тарқалди.

Видеода бўлим бошлиғи “Сардорбек, отангизга раҳмат ука”, дейди. Унинг олдидаги номаълум кимса эса Сардор исмли шахсдан пулни олиб келиб беришини сўрайди ва 5-боғча мудираси билан интернетга чиқиб кетиб қолиши мумкинлигини билдиради.

Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати ходими Абдуносир Воҳидовнинг маълум қилишича, мазкур ҳолатни бошқарма томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўрганган.

Ўрганиш давомида Якубов саволларга жавоб бериш ўрнига бошқарма бошлиғи номига лавозимидан озод этишини сўраб ариза ёзган. Шундан сўнг ўзининг аризасига асосан лавозимидан озод қилинган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият