date
views 253

Фарзанд онаси бағрига қайтди

Фарзанд онаси бағрига қайтди

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 87-моддасига асосан,  боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олишга ҳақлидир.

Мажбурий ижро бюросининг Шовот тумани бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг бир нафар вояга етмаган фарзандини жавобгар Ш.Жуманиёзовдан онаси М.Тажиева тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Бўлим ходимлари томонидан ушбу суднинг қарорини таъминлаш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида бола онаси тарбиясига олиб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзанд онаси бағрига қайтди