16:00 / 17.03.2023
101

Юқоричирчиқда йил бошидан 42 та оилалар ярашди

Юқоричирчиқда йил бошидан 42 та оилалар ярашди

Бюронинг Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш ва томонлар билан тушунтириш ишлари ўтказиб, оилаларни тиклаш бўйича ҳам муйян натижаларга эришилмоқда.

Жумладан жорий йилнинг ўтган даврида давомида шу турдаги ижро ишларининг жами тамомланган ва тугатилганлар сони 59 та бўлиб, Қонуннинг тегишли моддаси билан тамомланган ижро хужжатлар сони 42 тани ташкил этади.

Яъни жорий йилнинг ўтган даври мобайнида биргина Юқорчирчиқ туманида бевосита Бюро ходимлари кўмагида 42 та оилани тикланишига эришилган.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 05.08.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Б.Гаиповдан, ундирувчи Б.Гаипова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2022 йил 10 август куни келиб тушган бўлиб шу куннинг ўзида ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, томонлар ўзаро келишув асосида оилани тиклашга қарор қилишган.

Натижада,мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддасига асосан тамомланган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият