Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Халқимизнинг севимли байрами Наврўз айёмига бағишланган ушбу умумхалқ хайрия ҳашари тадбири Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг марказий аппаратида ҳам ташкил қилинди.
Мазкур хайрия ҳашари давомида маъмурият жойлашган бино атрофи ва ички ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ҳамда йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни буталаш ишлари амалга оширилди.
Юртнинг обод бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган Бюро ходимлари бу каби ҳашар тадбирларини республикамиз бўйлаб вилоят, туамн-шаҳарларда ҳам давом эттирмоқдалар.
Зеро, ҳашар озодалик, саранжомлик, аҳиллик ҳамда ҳамжиҳатлигимиз рамзидир.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг