20:55 / 19.03.2023
401

Жиззах вилоятида эр рашк сабабли аввал хотинини кейин эса ўзини пичоқлади

Жиззах вилоятида эр рашк сабабли аввал хотинини кейин эса ўзини пичоқлади

Жиззах вилояти Арнасой туманида эр рашк сабаб аввал хотинини кейин эса ўзини пичоқлади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 17 март куни Арнасой тумани “Олтинводий” маҳалласида содир бўлган. Шу маҳаллада яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро билан 28 ёшли турмуш ўртоғи ўртасида рашк сабаб жанжал келиб чиққан. Оқибатда эркак ошхона пичоғи билан дастлаб аёлига, кейин эса ўзига жароҳат етказган.

Қайд этилишича, ҳодиса сабабли 2 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси воқеа жойида вафот этган. Эркак эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.



arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият