Шавкат Мирзиёев номига АҚШ президенти Жозеф Байдендан Наврўз байрами муносабати билан табрик мактуби келди. Мактубда Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаши айтилган.
“Америка халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз айёми муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўлламоқдаман”, дея бошланган Байденнинг мактуби.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари умумий муаммоларни ҳал қилиш, халқлар хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида бирлашди.
“Ушбу уйғониш ва янгиланиш мавсумида Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шу кунларда янги марраларни белгилаб, мустаҳкам тинчлик ва ўзаро англашув руҳидаги умумий келажак сари саъй-ҳаракатларимизни давом эттирар эканмиз, мен мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва халқларимиз дўстлиги янада мустаҳкамланишига ишонаман. Наврўз муборак!” - деб ёзади АҚШ президенти.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди?
АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади
АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи”
Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади?
5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари
АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди