Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 06.09.2022 йилдаги қарорига асосан фуқаро Т.Гулматовдан ундирувчи «Капиталбанк» АТБ фойдасига жами 64.6 млн. сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ундирув қарори Мажбурий ижро бюроси Зафаробод туман бўлими иш юритувига 16.02.2023 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Ижро харакатлари давомида қарздор Т.Гулматов мавжуд қарздорликни ихтиёрий муддатда тўламаганлиги сабабли, унга тегишли бўлган Nexia 3 русумли машинаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ҳозирда мазкур автомашинани бахолаш ва сотиш чоралари кўрилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар