Канадалик насроний аёл мусулмонларнинг рўза ибодатини улар билан бирга тутгани ва қалбидаги ўзгаришлар, ҳиссиётларини қоғозга туширган. Қуйида унинг рўзадан олган таассуротларини ҳавола этамиз.
“Мен мусулмон эмасман, лекин қизиқувчанлигим сабаб тонгдан то кечгача Рамазон рўзасини тутиб ўтказмоқчи бўлдим.
Нега кимдир ўзини бунчалик қийноққа солиши керак? Нега ўзини шундай жазолайди? Улар нимани ҳис қилишади? Аввалига бу унчалик қийин иш эмасдек туюлди. Кун бўйи овқатсиз, сувсиз ўтиш нимани англатишини тушунмас эдим.
Ва кўп ўтмай, кунлар мен ўйлагандан ҳам узунроқ эканлигини англадим. Мен кўплаб ёмон сўзлар айтишимни ҳам тушуниб қолдим. Мен соатлаб овқатланмасам ёки ичмасам, танам нимани ҳис қилишини билдим. Энг оддий ишларни қилиш - ҳатто оғизнинг қуруқшаши туфайли тил қимирламай қолганда нимадир дейиш қанчалик қийин. Мен энг керакли нарсалардан маҳрум бўлган миям қандай ишлашини тушундим. Фарзандга бўлган муҳаббат ва шафқат, меҳр ҳақиқий, соф эканлигини англадим. Лекин мен тушунган энг муҳим нарса шундаки, биз бор нарсамиз учун, ҳар биримиз учун ва биз яшаётган дунё учун миннатдор бўлишимиз керак экан.
Оналар, фарзандларингизга қаранг, агар улар аста-секин очлиг-у ташналикдан азоб чекаётганини билсангиз, ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз, сиз эса уларни тўйдириб, ичиришга имконингиз йўқлигини тасаввур қилинг. Бу ҳаётда биз учун ким азиз эканлигини ўшанда тушунасиз! Динимиз ва тарихимиз қандай бўлишидан қатъи назар, биз онамиз, оналик дарди бир хил.
Мен учун Рамазон ўзимнинг ич-ичимга назар солиш, фикрларимни тозалаш имконияти бўлди. Мен дунёнинг буюк тартибида қанчалик аҳамиятсиз эканлигимни англадим. Муаммоларим арзимас бўлиб қолди ва мен бу ердаги мақсадимни яхшироқ тушуна олдим. Мен қанчалик осонлик билан бошқалар ҳақида ёмон ўйлашимиз, гапиришимиз ва шу билан бирга ўз фикрларимиз тўғри эканлигига қатъий ишонишимизни фикр эта бошладим...
Аллоҳ мусулмонларга берган бу ой шафқатсизликми? Йўқ, бу уларга берган ҳадяси, чуқур фикр юритиш имконияти. Бу ойда мен барчамиздан, қўшниларимиз ва ҳамкасбларимиздан мусулмон дўстларимизни яхшироқ билиш ва уларнинг Аллоҳга сиғиниб қилаётган ибодатлари учун ҳурмат қилишни сўрайман”.
Бонни Ҳауген, Эдмонтон (Канада).
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)