
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ёш оилалар учун қурилган “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди, деб ёзмоқда "Uz24" нашри.
Урганч шаҳрининг “Ёшлик” массивида 32 хонадондан иборат янги уй “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тавсиясига кўра, фаол ёш оилаларга имтиёзли кредит асосида берилди.
Бу ерда маҳалла гузари, таълим муассасалари, спортнинг 17 тури бўйича мунтазам шуғулланиш имконияти мавжуд очиқ ва ёпиқ манежлар, болалар майдончалари янгидан барпо этилди.
Шу пайтга қадар вилоятнинг Хива, Хонқа ва Гурлан туманларида 192 хонадонли 3 та “Камолот” уйи ёш оилаларга топширилди. Айни пайтда Урганч шаҳри, Хонқа ва Урганч туманларида бундай уйлар қурилиши давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, мазкур уйлар Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида берилмоқда. “Камолот” уйлари бошланғич бадалсиз, 20 йил муддатга, жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр белгиланган ҳолда берилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар