14:03 / 09.04.2023
112

Қашқадарёда бошқарувни йўқотган Nexia чуқурликка тушиб кетди

Қашқадарёда бошқарувни йўқотган Nexia чуқурликка тушиб кетди

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Қарши туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 3 апрел куни соат 21:00 ларда юз берган.

Nexia ҳайдовчиси Қарши-Чироқчи-Шаҳрисабз йўлида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина йўлнинг ўнг томонидаги чуқурликка тушиб кетган.

Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган машина йўловчиси Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият