13:08 / 10.04.2023
200

Андижонда ҳоким ўринбосари қўлга тушди

Андижонда ҳоким ўринбосари қўлга тушди

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг инвестиция, саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари ҳимоя ҳудудидаги ер майдонини амалдаги тартибни бузган ҳолда сотиб олиб бериш эвазига пора олган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Избоскан тумани ҳокимининг инвестиция, саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари А.К. Катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидан 0,08 га ер майдонини E-auksion’даги савдоларни ёпиқ шаклда ўтказган ҳолда сотиб олиб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига пул талаб қилган. У 7 апрел куни талаб қилинган пуллардан 500 долларини хизмат хонасида олаётганида қўлга тушган.

А.К. 2022 йилнинг октябр ойидан буён туман ҳокими ўринбосари — туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият