date
views 565

Қўшниларимиз Қуръон ўқиб қўясизлар, деб ҳолвайтар олиб чиқишади...

Қўшниларимиз Қуръон ўқиб қўясизлар, деб ҳолвайтар олиб чиқишади...

Савол:

Мени бир савол кўп йиллардан буён қийнайди. Қўшниларимиз Қуръон ўқиб қўясизлар, деб ҳолвайтар олиб чиқишади. Кейин сабабини билсам, ёмон туш кўришган ёки уйларида бирор бир мусибат содир бўлган бўлиб чиқади. Бу нарсалар учун атай ҳолвайтар қилиб тарқатиш яхши эмаслигини биламиз. Лекин шу ҳолвайтар ёки “ният қилиб кавла”, деб қилинган сумалак таомларидан еса бўладими? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

Жавоб:

Агар ниятида ширк аралашмаган бўлса, шунчаки эҳсон маъносида бўлса, еса бўлади. Чунки таомнинг ўзи ҳалол.

Аммо ўлик ҳам шундан ейди, холвайтарим ёмонликни қайтаради, деган ният билан бўлса, емаслик керак.
Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад

Манба: Azon.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўшниларимиз Қуръон ўқиб қўясизлар, деб ҳолвайтар олиб чиқишади...