16:02 / 16.04.2023
402

Бухорода уйида фоҳишахона очган рецидивист аёл ушланди

Бухорода уйида фоҳишахона очган рецидивист аёл ушланди

Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилиб, қўшмачилик жиноятини содир этган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 март куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Бухоро тумани «Урганжихона» қишлоғида яшовчи, 1988 йилда туғилган Р.Ҳ. муқаддам  Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) билан судланган бўлса-да, «мижоз» сифатида борган эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун А.Д. исмли аёлни топиб бериб, бунинг эвазига ундан 500 минг сўм нақд пулларни олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу рецидив аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият