20:17 / 22.04.2023
158

Фарғонадаги бозорда аёллар кўйлакларини ўғирлаган эркак ушланди

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 5 апрелга ўтар кечаси куни бозорда аёллар кўйлакларини ўғирлаган эркак ушланди.

Маълум қилинишича, номаълум шахс “Лойиҳавий” кўчасида жойлашган бозорда қаровсиз қолдирилган жами нархи 5 миллион 600 минг сўмлик 81 дона аёллар кўйлагини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни П.Д содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият