![Фойдаланилган энергия ресурслари учун қарздорликлар ундирилмоқда](/uploads/posts/2023-04/1682343532_01.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига қарздорлик ундириш билан боғлиқ иш юритувдаги 4 минг 800 дан ортиқ ижро ҳужжатларининг 4 мингга яқини, яъни 27 млрд. сўм миқдоридагиси тамомланиб, тугатилган бўлса, амалда 14,1 млрд. сўм қарздорликлар ундирилди.
Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 1 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 578,3 млн. сўмлик мулклар электрон-онлайн савдоларига чиқарилди.
Бундан ташқари, 188 нафар қарздорларнинг 2,2 млрд. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган бўлса, 43 нафар қарздорларнинг ҳисоб рақамларига 4,3 млрд. сўмлик инкассо қўйилган.
Шунингдек, 300 нафарга яқин қарздорларнинг чет элга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.
Мисол учун, қарздор Б.Пулатовдан “Ҳудудгаз Пойтахт” корхонаси филиали фойдасига 9,5 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар