18:45 / 28.04.2023
200

Она ва бола уйга киритиб қўйилди

Она ва бола уйга киритиб қўйилди
юронинг Миробод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 14.11.2022 йил кундаги ижро варақасига кўра ундирувчи Ш.Зайнутдинова ва бир нафар вояга етмаган фарзандини Миробод тумани Фидокор кўчасида жойлашган хонадонга киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувига 30.12.2022 йил куни келиб тушган.
Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга ижро қилиш учун топширилган. Қарздор фуқаро томонидан она ва болани уйга киритмай қаршилик кўрсатиб келган.
Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувчи Ш.Зайнутдинова ва бир нафар вояга етмаган фарзанди билан суд қарорида белгиланган Миробод тумани Фидокор кўчасида жойлашган хонадонга киритилиб мазкур ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 41-моддасига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият