date

Шавкат Мирзиёев 2 май куни Германияга боради

Шавкат Мирзиёев 2 май куни Германияга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмаернинг таклифига биноан 2–3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурида Берлин шаҳрида президент Франк-Валтер Штайнмаер ва канцлер Олаф Шольц билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади, халқаро кун тартибининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

Германиянинг етакчи компаниялари билан инновацион-технологик шерикликни кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари ушбу мамлакат бизнесининг етакчилари билан алоҳида учрашув ўтказади.

Ташриф чоғида Жеймс Симонс галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар империясигача” номли кўргазманинг очилиши ҳам режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев 2 май куни Германияга боради