Жунуб ҳолда ҳайвон сўйса бўладими?

САВОЛ:
Ғусл вожиб бўлган ҳолимда ҳайвон сўйишга мажбур бўлиб қолдим. Айтингчи менинг сўйганим ҳалолми?
ЖАВОБ:
Ҳалол. Чунки, фуқаҳолар ҳайвон сўйишда сўювчига қўйган шартларида жанобатдан пок бўлиш шартини зикр қилмаганлар. Демак, сиз “бисмиллаҳ...” ни зикр қилиб сўйган бўлсангиз сизнинг сўйганингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази































Изоҳлар 0
…