date
views 206

Непаллик фуқароларни 124,5 минг долларга чув туширган аёл ушланди

Непаллик фуқароларни 124,5 минг долларга чув туширган аёл ушланди

Бухоро шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, олдиндан тузилган режа асосида Непал давлатининг 42 нафар фуқаросини Ўзбекистонга чақириб, уларга виза олиб бериш ва Европа давлатларига жўнатиш ваъдасини берган.

Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, аёл улардан 124,5 минг доллар маблағни алдов йўли билан олган. Ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан аёл бошчилигидаги жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Непаллик фуқароларни 124,5 минг долларга чув туширган аёл ушланди