date
views 465

Бухорода аёл ўз уйида “самосуд” қилиниб, сочлари кесиб ташланди (видео)

Бухорода аёл ўз уйида “самосуд” қилиниб, сочлари кесиб ташланди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Бухоро вилояти Когон туманида уч нафар аёл ва бир эркак ўзаро тил бириктириб, бошқа бир аёлни “самосуд” қилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, уч аёл ва бир эркак ўзаро олдиндан тил бириктириб, аёлнинг уйига гўёки Шоҳрух исмли йигитни сўраб келиб, алдов йўли билан уйга кирган.

Шундан сўнг, улар аёл билан олдиндан бўлган келишмовчиликни рўкач қилиб, уни хонадан ётоқхонасига олиб кириб қулфлаган ва жабрланувчига зўрлик ишлатиб, уни уриб, сочларини кесиб ташлаган. Ҳолатни телефонда видеога олиб, жабрланувчини кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб воқеа жойидан кетишган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, аёлга енгил турдаги тан жароҳати етказилган. Олиб борилган тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов якуни бўйича айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик масалалари ҳал этилади”, — дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода аёл ўз уйида “самосуд” қилиниб, сочлари кесиб ташланди (видео)