![57-Халқаро Менделеев олимпиадасида 7 нафар ўзбекистонлик ғолиб бўлди](/uploads/posts/2023-05/o8akxgvnty3ricxwgik1zctrwugnugks.jpg)
1-6 май кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида кимё бўйича 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида бўлиб ўтди. Бу йилги олимпиадада дунёнинг 21 давлатидан 113 нафар иштирокчи қатнашган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра, 7 нафар ўзбекистонлик ўқувчилар ғолиб ва совриндор бўлишган. Улар 2та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медални қўлга киритган.
1. Назаров Азизбек – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси – олтин медал.
2. Маҳмудов Абдуллоҳ – Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси – олтин медал.
3. Дилмуродов Соҳибжон – Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси – кумуш медал.
4. Раҳимов Далер – Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси – кумуш медал.
5. Каримов Азизбек – Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 11-синф ўқувчиси – кумуш медал.
6. Ҳафизов Азизбек – Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси – бронза медал.
7. Ҳакимова Шаҳзода – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси – бронза медал.
Маълумот учун, Менделеев олимпиадасида ўзбекистонликлар ҳозиргача жами 85 та медал қўлга киритган. Уларнинг 8таси олтин, 24таси кумуш ва 53таси бронза медал бўлганди. Энди жами медаллар 92тага етди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)