Ўзбекистонда олимпиадада кутилмаган можаро: олтин медаль соҳиби Исроил байроғини кўтаргани учун рейтингдан чиқарилди

2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасида олтин медал олган исроиллик ўқувчи Yotaм Будник Исроил байроғини кўтаргач, унинг натижаси расмий рейтингдан чиқарилди. Тақдирлаш маросимида подиумга чиққан 12 синф ўқувчиси байроқни елкасига ташлаганидан сўнг, ташкилотчилар ундан олтин медални қайтаришни сўраган. Будник Тошкентдаги мусобақада ИОИ байроғи остида қатнашган ва ҳозирда ИОИ расмий рейтингида олтин медал соҳиби сифатида кўрсатилмаяпти.
Ўзбекистонда ўтказилган 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадасида юқори натижа қайд этган исроиллик ўқувчи Ётам Будник билан боғлиқ ҳолат катта муҳокамаларга сабаб бўлди. У мусобақада олтин медални қўлга киритган, бироқ тақдирлаш маросимидан кейин натижаси расмий рейтингдан олиб ташланган.
12 синф ўқувчиси Будник подиумга чиққанида ўзи билан олиб келган Исроил байроғини елкасига ташлаган. Шундан сўнг ташкилотчилар ундан олтин медални қайтаришни сўраган.
Шундан кейин унинг мусобақадаги натижаси расмий рейтингдан чиқарилган ва кўрсаткичи ўчирилган.
Халқаро информатика олимпиадаси (ИОИ) қарорига кўра, 2025 йилдан бошлаб тўрт нафар исроиллик ўқувчи миллий делегация сифатида эмас, ИОИ байроғи остида қатнашиши мумкин.
Будник ҳам Тошкентдаги мусобақада айнан шу тартибда иштирок этган.
Ҳозирда Будник IOI расмий рейтингида олтин медаль соҳиби сифатида кўрсатилмаяпти. Воқеа эса ижтимоий тармоқларда турли муносабатларга сабаб бўлмоқда.
Биргина подиумдаги ҳаракат натижасида олимпиададаги олтин медаль ва расмий рейтингдаги ўрни бекор қилингани воқеани янада баҳсли ҳолга келтирди.































Изоҳлар 0
…