![Фахрий ходимлар қадрланди](/uploads/posts/2023-05/1683664910_01.jpg)
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан соҳада меҳнат қилиб, бугунги кунда умргузаронлик қилаётган фахрийлар ҳолидан хабар олинди.
Шакарбек Жўраев ва Олимжон Раҳмоновлар узоқ йиллар суд-ҳуқуқ соҳасида меҳнат қилиб, бугунги кунда нафақага чиқишган. Айниқса, Бюро ташкил этилгандан бери турли лавозимларда фаолият олиб борган соҳа фидоийлари доимо эътиборда. Бошқарма ва бўлимларга мунтазам таклиф этилиб, "устоз-шогирд" анъанаси йўлга қўйилган.
Байрам муносабати билан меҳнат фахрийлари оиласига борилиб, суҳбатларда бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон ва унинг қадри устувор эканлиги алоҳида таъкидланди. Ўз ўрнида фахрийлар бу эътибор ва эҳтиромлар мамлакатимизда инсон қадри нақадар улуғлигидан далолат беришини фахр билан ифтихор этишди. Асосийси, бу каби фахрийларга эътибор ўсиб келаётган ёш авлод қалбида кексаларга иззат, аждодлар руҳига ҳурмат туйғусини юксалтиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар