12:23 / 10.05.2023
275

Қашқадарёда кундошини “самосуд” қилган хотинга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарёда кундошини “самосуд” қилган хотинга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида аёл эри билан спиртли ичимлик ичиб ўтирган аёлни “самосуд” қилгани тўғрисида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдириб, жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 33 ёшли О.Ш. турмуш ўртоғи 37 ёшли О.А.ни Қарши шаҳридаги ижара уйда 30 ёшли Н.Д. билан қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётганидан хабар топган. Шундан сўнг, 16 апрель куни тахминан соат 21:00 ларда О.Ш. ва бошқалар фуқаро Н.Д.ни уриб, соғлиғининг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказган ва унинг эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилиб, руҳий тазйиқ ўтказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият