13:22 / 11.05.2023
376

Сурхондарёда қовун пишди (фото)

Фото: Шеробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги далада қовун ва тарвуз пишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, миришкорлар анорзор қатори орасида 10 гектар “Дакара” навли эрта пишар қовун ҳамда 10 гектар “Дўлбе” навли тарвуз етиштирган.

Фото: Шеробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Шеробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу навдаги қовунларни уруғлаш ишлари январь ойининг 3 санасида бошланган бўлиб, 20 февралдан 4 март ойига қадар ерга ўтказиш ишлари олиб борилган. Ернинг 1 гектаридан 30 тонна қовун, 60 тонначага тарвуз ҳосили олиш кутилмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият