18:00 / 11.05.2023
270

Тошкентда бетон устунга урилган Nexia иккига бўлиниб кетди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида бетон устунга урилган Nexia-2 иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, воқеа 11 май куни  соат 07:30 ларда Тошкент айланма йўлининг 4R21 йўлида юз берган. 2000 йилда туғилган  А.А. Nexia-2 автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, бетон устунга урилган.

Оқибатда автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият