Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи 19 ёшли йигит 10 кун давомида вояга етмаган қизни бўш уйда сақлаб, уни ўзи билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Nemolchi.uz» лойиҳасига таяниб Xabar.uz.
Қайд этилишича, 15 апрелдан 24 апрелга қадар йигит бутун жараённи видеотасвирга олган ва кейинроқ қизни ўзи билан яна бирга бўлиши учун шантаж қилиб келган. Шунингдек, видеони ижтимоий тармоқларда тарқатмаслиги учун қиздан 200 доллар пул ҳам олган.
Жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганиган кейин, 2 май куни гумонланувчи ўша бўш уйда қиздан 2 миллион сўм олаётганида ушланган.
Йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми билан айблов эълон қилинган. Мазкур иш бўйича суд 3 май куни жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида бўлиб ўтган. Йигит оғир турдаги жиноятни содир этгани учун эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг