17:54 / 15.05.2023
814

Бош прокуратура Олмалиқдаги аянчли ҳодиса бўйича баёнот берди

Бош прокуратура Олмалиқдаги аянчли ҳодиса бўйича баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчиларини автомашина уриб юборганлиги ҳақида хабар берилганди.

Аниқланишича, 2023 йил 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли С.Х. (эркак) «Damas» русумли автомашинада «Тинчлик» кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Пиёдалар автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олишган ва тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган.

Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ҳозирда Олмалиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ушбу терговга қадар текширув иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият