"Сирдарё вилоятида замонавий озиқ-овқат саноат технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Ховос тумани "Янгиер" МФЙ ҳудудида замонавий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплексини барпо этиш мақсадида Ховос тумани "Янгиер" МФЙ ҳудудида 10 гектар майдонда “Ховос озиқ-овқат саноат технопарки”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Саноат технопарки фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
- импорт ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматга эга товарларни ишлаб чиқариш;
- хорижий давлатлар бозорларига қайта ишланган тайёр маҳсулотлар экспорт қилиш;
- хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш ва бошқа манбалар ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш ҳамда жамғаришни ташкил этиш;
- мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, озиқ-овқат саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, шунингдек, божхона, банк, логистика, экспресс-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни амалга ошириш;
- Саноат технопарки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросервис оператор” ДУК таъсисчилигидаги ҳамда шуъба корхона шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
Саноат технопарк бош режасини тузишда, унинг ҳудудида лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва қурилиш, жумладан ички муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишларини амалга оширишда “Агросервис оператор” ДУК буюртмачи сифатида бош лойиҳа ташкилоти ва бош пудрат ташкилотини танлов асосида танлайди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023-2025 йиллар давомида саноат технопаркини ташкил этишга тижорат банклари, хорижий молия институтлари ва инвесторларнинг жалб қилинган ва жалб қилиниши кўзда тутилган 25 млн доллар маблағлари ҳисобига амалга оширади.
Бунда, саноат технопарки ҳудудида маъмурий бино, иншоотлар, музлатгичли камералар ва омборлар ташкил этилиши, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, калибрлаш, саралаш ва қадоқлаш бинолари барпо этилиши белгиланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!