date
views 400

Она ўз боласи билан уйга киритиб қўйилди

Она ўз боласи билан уйга киритиб қўйилди
Мажбурий ижро ҳаракатлари ҳеч қачон осон кечмайди. Сабаби осон ҳал бўладиган иш ҳеч қачон судгача бормайди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан уйга киритиш ёки чиқариш лозим бўлганда, қарздор тараф доимо даъвогар тараф билан ўзаро муаммолари ҳақида рўкач қилиб, давлат ижрочиларига қаршилик кўрсатади. Аммо ҳужжат Бюрога келиб тушдими, уни юборган орган ҳужжатни бекор қилмас экан, у албатта муҳокамасиз ижро этилади.
 
Жумладан, Бюронинг Қарши туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 23.11.2022 йил кундаги ижро варақасига кўра ундирувчи М.Пўлатовани ва унинг бир нафар вояга етмаган фарзандини Қарши тумани, Кат МФЙ, “Тинчлик” кўчасида жойлашган уйга киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга ижро қилиш учун топширилган. Қарздор фуқаро томонидан она ва болани уйга киритмай қаршилик кўрсатиб келган.
 
Жорий йилнинг 19 май куни Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувчи М.Пўлатова ва бир нафар вояга етмаган фарзанди билан суд қарорида кўрсатилган манзилга холислар иштирокида киритиб қўйилди ва мазкур ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 41-моддасига асосан тамомланди.
 
Фаёз Холмаматов
МИБ Қарши туман бўлими
давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Она ўз боласи билан уйга киритиб қўйилди