13:46 / 27.05.2023
116

Бухорода ижтимоий нафақа тайинлаб бериш учун пул талаб қилган аёл ушланди

Бухорода ижтимоий нафақа тайинлаб бериш учун пул талаб қилган аёл ушланди

Бухоро шаҳрида ижтимоий нафақа тайинлатиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Афросиёб кўчасида яшовчи С.Қ. исмли аёл бошқа бир фуқарони алдаб, унинг ишончига кириб, гўёки ўзининг ваколатли танишлари орқали набирасига ижтимоий нафақа тайинланишда ёрдам бериш эвазига 800 минг сўм талаб қилган.

Қайд этилишича, 19 май куни тахминан соат 08:30 ларда Бухоро вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимларининг бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида ушбу аёл Вобкент кўчасида жойлашаган 23-сонли мактаб интернати олдида талаб қилинган пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ижтимоий нафақа тайинлаб бериш учун пул талаб қилган аёл ушланди
ePN