12:03 / 29.05.2023
227

Наманганда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Наманганда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди. “Дарё” мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ИИВ матбуот котиби билан боғланди.

Вазирлик матбуот котибининг маълум қилишича, ҳодиса 26 майдан 27 майга ўтар кечаси вилоятнинг Учқўрғон туманида содир бўлган. Бир неча фуқаролар компьютер клубида жанжал келтириб чиқарган. Ички ишлар органлари ходимлари чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган. Чақирувга асосан келган ходимларга фуқаролар қаршилик кўрсатган.

Шу сабабли йигитлар қонуний тартибда туман ИИБга олиб келиниб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органи ходимнинг қонуний талабини бажармаслик) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
ePN