20:10 / 30.05.2023
381

Тошкентда кўп қаватли уйларда ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар буздирилмоқда

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Тошкентда кўп қаватли уй биринчи қаватларини ўзбошимчалик билан  ноқонуний қурилиш амалга оширганларга Қурилиш ва уй-жой коммунал хоъжалиги соҳасида назорат инспекцияси томонидан тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, ўзгартирилган жойлар мулкдор томонидан аввалги ҳолатига қайтарилмоқда.

Тошкентда кўп қаватли уйларда ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар буздирилмоқда

Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани Марказ-1 ҳудудида жойлашган 28-уйнинг 2, 3, 22 ва 30-хонадонлари ҳамда 31-уйнинг 2, 9 ва 10-хонадонлари, шунингдек, 27-уйнинг 14, 30, 31 ва 21-хонадон мулкдорларига нисбатан  жами  80 миллион сўмга тенг маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.  1 июнь куни ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий иш тизимида чора кўрилиши белгиланди.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг қайд этишича, Марказ-1 ҳудудида Вазирлар Маҳкамасининг 485-сонли қарорига зид равишда тадбиркорлик субъектлари томонидан ноқонуний, қўшимча қурилмалар қуриб олинган. Тадбиркорлар бу  пандемия шароитида уларга берилган енгиллик ва қулайлик эканлигини таъкидлаб, ҳудудни тартибга келтиришга қаршилик қилган.

Аммо ҳар қандай фаолият қонун доирасида олиб борилиши шарт экани ва ўрганишлар бундай ҳолатлар тўлиқ бартараф этилишини маълум қиламиз.  Шунингдек, ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг розилиги ҳам тадбиркорлик субъектларининг ноқонуний қурилишлари бузилишининг олдини олмаслигини билдирамиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

Ҳокимлик, шунингдек, ўз фаолиятини қонун доирасида олиб бораётган барча тадбиркорлар қўллаб-қувватланишини билдириб, ўзбошимчалик билан қўшимча қурилмалар қилиб фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини тартибга чақирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда кўп қаватли уйларда ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар буздирилмоқда
ePN