Ўзбекистонда 10 июндан Президент мактабларига янги ўқув йили учун қабул бошланади

Ўзбекистонда 10 июндан Президент мактабларига янги ўқув йили учун қабул бошланади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар онлайн шаклда “Ariza.piima.uz” сайти орқали амалга оширилади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Президент мактабларига ўқишга кириш учун талабгордан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • фотосурат (охирги 2 ойда олинган);
  • ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
  • баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
  • талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари “5” баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

2023/2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.

Апрель охирларида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров 2023/2024-ўқув йили Президент мактаблари имтиҳонларидан ўтолмаганлар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинишини айтганди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар