23:12 / 01.06.2023
65

Ота-она ёнида бўлиш - фарзандлар учун энг катта бахт!

Ота-она ёнида бўлиш - фарзандлар учун энг катта бахт!

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида оилалар яраштирилди. Фарзанд учун ота-онанинг ёнида катта  ўлиш катта бахт. Афсуски, бугунги кунда баъзи вояга етмаган фарзандлар, оилаларнинг ажралиши сабабли қалби ярми, кўнгли ўксик.

Ана шундай оилаларни яраштиришда Мажбурий ижро бюроси ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида суд буйруғига асосан қарздор Ш.Абдуллаевдан ундирувчи Д.Абдуллаева фойдасига, шунингдек Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида суд буйруғига асосан қарздор Б.Абдунабиевдан собиқ турмуш ўртоғи М.Абдунабиева фойдасига фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш ҳақидаги ижро ишлари мавжуд эди.

Давлат ижрочилари, А.Ибрагимов ҳамда З.Бекмуратова томонидан олиб борилган тушунутириш ишлари натижасида савобли ишга қўл урилди, яъни оилалар яраштирилиб, фарзандлар ота ва онаси бағрида яшаш бахтига эришилди.

1-июнь Халкаро болаларни ҳимоя килиш кунида оилаларнинг яраштирилиши, ушбу оилаларда тарбия топаётган фарзандлар учун хам муносиб совғадир. Зеро тўлиқ оилада камол топиш фарзандлар учун бир бахт!


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота-она ёнида бўлиш - фарзандлар учун энг катта бахт!
ePN