12:38 / 03.06.2023
87

Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташкилотчилар қайд этишича, инаугурация маросимида дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, расмий делегациялар ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги муддатга қайта сайланди. Эрдўғон 28 май куни Истанбулда тарафдорлари олдида нутқ сўзлаб, ўзининг ғалабасини эълон қилди. Қиличдарўғли, сайлов натижаларига бағишланган нутқида, овоз бериш сўнгги йиллардаги энг адолатсиз тарзда ўтказилганини айтди, аммо мағлубиятини бевосита тан олмади.

Бир қатор давлатлар етакчилари Эрдўғонни қайта сайлангани муносабати билан табриклашди. Улар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Сербия президенти Александр Вучич, Россия президенти Владимир Путин, Украина президенти Владимир Зеленский, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Қатар амири Тамим Бен Ҳамад Ал Тани ва бошқалар бор.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2014 йилдан буён Туркия президенти бўлиб келмоқда. Бунгача у 2003 йилдан буён мамлакат бош вазири бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади
ePN