Кундузги таълим шакли имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 талаба Президент грантини олади. Бу ҳақда “Таълим назорати” канали хабар бермоқда.
Имтиҳонларда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл. Агар талаба контрактга қабул қилинган бўлса ҳам, Президент грантига лойиқ кўрилса, грант асосида ўқийди.
Президент гранти стипендияси талабага 1-курсдан ойма-ой тўланади. Лекин агар талаба бирорта фанини «аъло» баҳога ёполмаса ҳам, кейинги семестрда президент гранти стипендиясини эмас, оддий стипендия олади. Кейинги семестрни «аъло» баҳога ёпса, талаба яна грант стипендиясини олишда давом этади. Бу стипендия миқдори Президент стипендияси билан бир хил.
Ўқишни тугатгунча грант стипендиясини узлуксиз олган талабалар ўз соҳаси бўйича магистратурага грант асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар