Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди

Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, автобуслар «Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ» йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.

Автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.

Қатновлар «Ютонг» корхонасининг автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўл кир нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар