Молиявий ҳолатини важ қилиб, ойлик иш ҳақларини тўлашни пайсалга солиб келган ташкилотдан ходимларнинг иш ҳақлари тўлиқ ундирилди.
Бугунги кунда давлат ижрочилари томонидан ишга тиклаш, иш ҳақларини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.
Хусусан, Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувидаги ижро хужжатлари юзасидан ой бошидан 26 нафар фуқароларга 299,1 млн сўмлик тўланмаган иш ҳақлари ундириб берилган.
Шунингдек, иш юритувдаги фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг тегишли қарорига асосан қарздор “Санитар тозалаш Республика бирлашмаси”дан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, 11 нафар ходимнинг 27,5 млн сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар