date

Майнинг қурилмалари ўрнатилган хонадон аниқланди

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Тошкент тумани бўлимлари томонидан электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Иқбол” МФЙда яшовчи I.У. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини ва бошқа электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 342 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Майнинг қурилмалари ўрнатилган хонадон аниқланди