18:53 / 17.06.2023
234

“Дардинг бўлса-бўлсин, қарзинг бўлмасин”!

“Дардинг бўлса-бўлсин, қарзинг бўлмасин”!
Халқимизда “Дардинг бўлса-бўлсин, қарзинг бўлмасин” деган пурмаъно ҳикмат бор. Жуда ўйлаб топилган бу нақлга бугун барча бирдек амал қиляптими?
Кеч куздан бери қилинган меҳнат бугун бўй кўрсатиб, ғалла майдонларида пишиб етилган донлар ўриб, янчилмоқда. Ўз ўрнида, Наманган вилоятида режани ортиғи билан уддалаётган хўжаликлар кўплаб топилади. Бироқ, айрим фермерлар томонидан Бюро органлари томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай солиқдан бўлган қарздорликларни тўлашдан бўйин товлаётганлари ҳам учраб турибди. Айнан туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан қарздорликларни ундириш борасида тушунтириш ишлари ва ундирувлар олиб борилмоқда.
Норин туманидаги “Ч.Ҳ” фермер хўжалиги жорий йилда 40 гектар майдонда буғдой етиштиришди. Ҳосил чўғи кутилганидан ортиқ бўлди. Бироқ, фермер хўжаликни солиқдан бўлган қарздорлиги 34 млн сўмни ташкил этиб, давлат ижрочиси томонидан муддатида тўлаш юзасидан огоҳлантирилган. Аммо, қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмади. Ишчи гуруҳ жойига бориб ўрганганда, ғалладан бўшаган майдонда чорва озуқаси учун керакли бўлган сомон борлиги аниқланди ва қарздорлик учун хатланди. Хўжалик раҳбари хатланган сомонни савдо орқали сотиб, тушган маблағни қарздорликни қоплашга йўналтирди.
Ёки бўлмаса, “З.А” фермер хўжалиги раҳбари ҳам солиқ қарздорлигини тўлашга келганда турли баҳоналар қилди. Лекин баҳонаси ўтмади. Тасарруфидаги майдондан чиққан 2 800 дона сомон хатланиб, қарздорликни бартараф этишга йўналтирилди.
 Бу каби солиқ билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасидаги ҳаракатлар давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Дардинг бўлса-бўлсин, қарзинг бўлмасин”!
ePN