17:50 / 17.06.2023
129

Темурий қадриятлари сингган миллатмиз!

Темурий қадриятлари сингган миллатмиз!
"Агар осмон гумбази унинг такрори бўлмаганида, бу гумбаз дунёда ягона бўлар эди". Тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг таърифидан англаш мумкинки, буюк соҳибқирон Амир Темур ўзининг улуғ бекаси Сароймулкхонимга атаб қурдирган "Бибихоним" масжиди Ўрта Осиёдаги обидаларнинг энг йириги саналади.
 
Тарихга назар ташласак, бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз, буюк аждодларимиз аёлга чуқур эҳтиром кўрсатганликларини кўришимиз мумкин.
 
Амир Темур ўз фарзандлари ва набираларидан жуфти ҳалолларини ҳурмат қилиб, тинч-тотув турмуш кечиришни, уларга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлар қилмасликни, бу борада оила анъаналарига риоя этишни талаб қилган. Бундай эзгу қадриятлар бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган.
 
Бироқ, ҳозирда айрим пайтлар баъзи эркак ва аёлларнинг оила ишига масъулиятсиз ёндашаётгани, фарзандларини эса тирик етимга айлантираётганини гувоҳи бўламиз.
 
Қуйида келтирмоқчи бўлганимиз ҳам бир оиланинг кечмиши билан боғлиқ.
 
Қўлида гулдек ҳунари бор, нонвойчилик билан рўзғорини бут қилишга қодир Зокирнинг қилмишлари эса ўзига ярашмади. Хотини билан ажрашган бўлса, болаларда не айб? Болалар кун сайин, соат сайин ўсмайдими, улар еб-ичмайдими?
 
Фақат ўзининг тинчинию, қорнини ўйлаш билагида кучи бор эр кишига ярашмайди. Бу қонунларимизда ҳам белгилаб қўйилган. Вояга етмаган боласи борми ота-она у учун қайғуриши, таъминлаши шарт.
 
Қонунийлик ва адолат посбонлари бўлмиш Бюро ходимлари ҳам ана шу йўлда хизмат қилиб келмоқда. Боласи учун алимент тўламай қочиб юрган Зокирни ўзи яшаб турган манзилдан олисроқда нонвойчилик қилиб турган маҳал ушлаб келишди.
 
Боласи олдида қарздор бўлгани боис, унинг масаласини судга топширишди. Бироқ, аёли Маҳлиё эрининг бу ҳолатига ачиндими, ёки болаларининг тақдирини ўйлабми, судда эрини озод қилишларини, ҳатто қарзидан кечиб юборишини ҳам билдирди.
 
Тўғри, суднинг жаримасидан қутулмаган бўлсада, Зокирда Маҳлиё билан ярашиш имконияти туғилди. Узоқ айрилиқдан сўнг жуфтликлар яна бирлашди, боласини бағрига босганча, яна бир имконият бергани учун тақдирга ташаккурлар айтди.
 
Бунда албатта, бюро ходимларининг меҳнати алоҳида эътирофга сазовор, оила бирлигини тиклашди. Энди митти болакайнинг кундалик эҳтиёжларидан хавотир олмаса ҳам бўлади. Ахир отасининг меҳрини ҳеч бир моддий бойлик тўлдиролмасди.
 
Ойистахон Абдурахманова,
Бюронинг Андижон вилоят бошқармаси
катта инспектори

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Темурий қадриятлари сингган миллатмиз!
ePN