18:08 / 17.06.2023
86

Фарзандлар онаси тарбиясига олиб берилди

Фарзандлар онаси тарбиясига олиб берилди
Машҳур ўзбек маърифатпарвари, шоир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деган чуқур маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини яхши биламиз.
 
Курраи-заминимиз аҳли ҳаёти бетарбия ўсган бола нафақат ота-она ёки устоз-мураббийси, балки чор-атрофдагилар, қолаверса бутун жамият учун ҳам кулфат, ташвишу-надомат манбаи эканлигини аллақачон англаб етган.
 
Азим хивалик Қўшназаровларнинг (исми-шарифи ўзгартирилган) 2009 йилда тўй-томошалар билан бошланган оилавий турмуши мўрт ва омонат бўлиб  чиқди. Элат кадхудолари ўртада фарзанд туғилса, ҳар қандай ноаҳил оила ҳам ўз-ўзидан тинчийди, бола – эр-хотин ўртасидаги кўприк, дея нақл  қилишди. Йўқ. Бу ҳол Қўшназаровлар оиласида фарзанд туғилганидан сўнг ҳам кузатилмади. 2010 ва 2018 йилларда дунёга келган Ҳуснияхон ва Темурбек ота-она орасидаги жарликка кўприк бўла олишмади. Оила таназзул йўлидан борди. Деярли бесабаб бошланган ва изи узилмай давом этган талашув-тортишувлар авж паллага кўтарилди.
Гулчеҳра бу уйда ортиқ қололмади. Деярли зимистонга айланган уйини тарк этди, ўзи туғилиб ўсган ота-онаси хонадонидан паноҳ топди. Қизи ва ўғли эрининг қўлида қолди. Она отаси уйига қайтгач ҳам тинч ўтиролмади. Мурғак фарзандларини соғинди, дилбандлари тақдирини ўйлаб, кунларни беҳаловат, тунларни бедор ўтказди. Ота уйига қайтганидан сўнг фарзандларини ўз тарбиясига олиш юзасидан судга ариза берди.
Қонунчилигимизда  боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган. Суд фарзандларни онаси тарбиясига олиб бериш юзасидан қарор чиқарди. Қарор ижрога қаратилгач, Мажбурий ижро бюросининг Хива шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушди.
9 июнь куни эрталаб Гулчеҳра давлат ижрочиси, мутахассис, профилактика инспектори ва маҳалла фаоллари ҳамроҳлигида  ўзи турмуш кечирган уйга кириб келди. Хонадон эгалари бўлмиш Қўшназаровлар чақирилмаган меҳмонларни хушламай қабул қилди. Давлат ижрочиси ва фаоллар тарафларга муроса йўлини таклиф этди. Ижро ҳужжати бўйича жавобгар отага ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгач, жавобгарлик ҳиссини англаб етган ота фарзандларини онаси қўлига топширди.
Ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди. Бироқ, икки нафар фарзандлар тарбияси ёлғиз онанинг гарданида қолди. Ўз навбатида ота ҳам ўзининг оталик масъулиятини англаб етишига, фарзандлари тарбиясида ота алоҳида ўрин тутишини тушуниб етишига умид қилиб қоламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандлар онаси тарбиясига олиб берилди
ePN