22:05 / 17.06.2023
96

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Эронга боради

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Эронга боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлат раҳбари Теҳрон шаҳрида Раисий ва Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Музокараларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ҳамда устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти ушбу мамлакат йирик илм-фан ва ишлаб чиқариш муассасаларининг маҳсулотлари намойиш этиладиган «Эроннинг инновациялар ва технологиялар соҳасидаги ютуқлари» номли кўргазмага ташриф буюради.

Ташриф доирасида ҳар томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Эронга боради
ePN