12:23 / 19.06.2023
125

Навоийда давлатга 9,6 млрд сўмлик зарар келтирган майнинг ферма аниқланди (видео)

Навоийдаги хусусий корхонада 195 дона майнинг қурилмалар ўрнатилиб, 9,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда Қизилтепа туманида тезкор тадбир ўтказилган.

[media=https://twitter.com/ShuhratRazzakov/status/1670692450455916544?s=20]

Тадбир давомида маҳаллий хусусий корхона раҳбари 6 нафар фуқаро билан ўзаро келишган ҳолда, корхона ҳудудига хорижда ишлаб чиқарилган 195 дона майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида, давлат манфаатларига 9 миллиард 661 миллион 402 минг сўмлик зарар келтиргани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда давлатга 9,6 млрд сўмлик зарар келтирган майнинг ферма аниқланди (видео)
ePN