date
views 192

Бўстонлиқда тормози ишламай қолган “МАЗ” 6 та автомобилни уриб юборди

Бўстонлиқда тормози ишламай қолган “МАЗ” 6 та автомобилни уриб юборди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса жорий йил 18 июнь куни соат тахминан 18:00 ларда кузатилган.

4Р10 “Чорбоғ сув омбори айланма” автомобил йўлининг 82-километрида, 37 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “МАЗ” юк автомобилининг тормоз тизими ишдан чиқиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган 6 та – Spark, Matiz, Nexia-3, 2 та Lacetti ва Kia русумидаги енгил автомобилларни уриб юборган.

Тўқнашувда ҳеч кимнинг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бўстонлиқда тормози ишламай қолган “МАЗ” 6 та автомобилни уриб юборди