Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни «ҳақиқий қаҳрамон» деб атади.
«150 минг нафар ёшларимиз хорижий олийгоҳларда таълим олмоқда. Бундан ташқари, 2 миллион атрофидаги юртдошларимиз рўзғорини тебратиш учун, оиласи, ота-онаси ва фарзандларидан узоқда – хорижда меҳнат қилмоқда.
Албатта, мусофир юртда, турли қийинчилик ва машаққатларга чидаб, ҳалол меҳнат қилиб, нон топиш осон эмас. Хорижда бундай шароитда яшаб келаётган одамларимизни ҳақиқий қаҳрамон, десак, тўғри бўлади.
Чет элларда тажриба ва малака орттираётган ана шундай ватандошларимизга раҳмат айтишимиз керак», – деди президентликка номзод Қашқадарёда сайловчилар билан учрашувда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар