Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлар томонидан ийд қурбон ҳайити байрами муносабати билан кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳамда соҳада меҳнат қилган фахрийлар холидан хабар олиш мақсадида йўқловлар уюштирилмоқда.
Хусанбой Қурбонов, Олимжон Рахмонов,Шакарбек Жўраев,Шавкат Абдуллаев Бюро органларида меҳнат қилиб, бугун фахрийлар сафида. Айнан байрам арафасида улар холидан хабар олингани кўнгилларини янада шод қилди.
- Бугунги бизларга бўлаётган эътибор ва эҳтиромдан жуда хурсандмиз, дейди меҳнат фахрийси Олимжон Рахмонов. Турли байрамлар ва саналар муносабати билан ташкил этилаётган тадбирларга таклиф этишаётгани, кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлар юртимизда олиб борилаётган "Инсон қадри учун" тамойилининг яққол далилидир.
Бугун Поп туманидаги Мурувват уйида ҳам чинакам байрам шукуҳи ҳукмрон. Олиб келинган эсдалик совғалар Бюронинг Поп туман бўлими томонидан беморларга улашилди.
Ушбу ташрифдан муассасадаги беморларнинг қалблари қувончга тўлди. Улар билан самимий ва мароқли суҳбат қурилди.
Шу куни Бюронинг шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан 20 дан ортиқ боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилалар учун зарур озиқ- овқат маҳсулотлари туҳфа этилди.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Мажбурий ижро бюроси
Наманган вилояти бошқармаси
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди