Қурбонлик қўчқорининг энг арзон нархи Озарбойжонда – 150 доллардан 170 долларгача (1,7-1,9 млн сўм), деб хабар берди Sputnik.
Нашр бир қатор мамлакатларда қурбонлик қилинадиган қўчқорнинг ўртача нархини таққослаб кўрди.
Қайд қилинишича, энг арзон нарх Озарбойжонда – 150 доллардан 170 долларгача (1,7-1,9 млн сўм), энг қиммат нарх Туркманистонда – 300 доллардан 320 долларгача (3,4-3,7 млн сўм).
Бир қатор мамлакатларда қурбонлик қўчқорининг нархлари:
$150-170 – Озарбойжон (1,7-1,9 млн сўм);
$156-170 – Қозоғистон (1,8-1,9 млн сўм);
$150-175 – Тожикистон (1,7-2,0 млн сўм);
$172-183 – Қирғизистон (1,9-2,1 млн сўм);
$250-270 – Туркия (2,8-3,1 млн сўм);
$250-280 – Ўзбекистон (2,9-3,2 млн сўм);
$300-320 – Туркманистон (3,4-3,7 млн сўм).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар